Уруш учун тўлов: Рус ёқилғисини қайси мамлакатлар сотиб олмоқда?
Урушнинг дастлабки 100 кунида Россия чет давлатларга 100 млрд.долларлик энергетика товарларини сотган. Кунига 1 млрд.доллардан.
Жами импорт қилинган рус ёқилғисининг 61%ини Европа иттифоқи давлатлари сотиб олган, яъни амалда ростанам украинлар айтаётганидек, Европа Россияга Украина билан урушни давом эттириш учун асосий пул оқимини яратиб берган (адолат учун айтиш лозим, бу 6- пакет санкциялар киритилгунгача рўй берган). Шунингдек, Хитой ва Ҳиндистон рус нефти ва газини янада кўпроқ сотиб ола бошлаган.
Сўзи ва амалига мос ҳаракат қилган давлатлар ҳам бор. АҚШ ва Швеция Россиядан ёқилғи сотиб олишни деярли тўхтата олган.
Олтинчи пакет санкциялар туфайли Россиядан ёқилғи импортининг таркиби кейинги ойларда тубдан ўзгаришда давом этиши кутилмоқда.