18K36Telegramda ochish
Бизнес ҳам, аҳоли ҳам ёқилғи ва энергия ресурслари нархининг қимматлашишидан хавотирда Аҳоли ва бизнес ёқилғи ва энергия ресурслари нархи қимматлашишини деярли қабул қилиб бўлган ва ўзининг инфляцион кутилмаларида ҳисобга киритиб бормоқда. Июль ойида ўтказилган сўровларга кўра, аҳоли орасида ёқилғи ва энергия ресурслари нархининг қимматлашиши омилини кўрсатганлар улуши бирданига 9 фоиз бандга ошган ва 36%га етган. Бизнесда эса бундай ҳисобловчилар улуши 4 фоиз бандга ўсган ва 31%ни ташкил этган. Биринчи парадокс шундаки, ёқилғи борасида минтақадаги энг қиммат нархлар айнан Ўзбекистонда, энди дунё миқёсида топ қиммат давлат қаторига киришимиз қолди. Лекин нега бозор ишлаб кетмаяпти? Нега қиммат нархлар инвесторларни, янги ўйинчиларни ёқилғи бозорига жалб қилмаяпти? Ёки киритишмаяптими? Ёки аллақачон ҳаммасини ўзлари бўлиб, тақсимлаб олишганми? Иккинчи парадокс ўта қиммат ёқилғи фонида энергия нархларининг ўта арзонлиги билан боғлиқ. Гидроресурсларга бой Тожикистон, Қирғизистон, Марказий Осиё Шимолий Кореяси Туркманистонни ҳисобга олмаса, Ўзбекистонда постсоветда энг арзон энергия тарифлари сақланиб турипти. Лекин нега унда бу бўйича инфляцион кутилмалар барибир баланд? Балки бизнес ва аҳоли буни барибир юз берадиган воқелик ўлароқ қабул қилиб бўлгани туфайлидир?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin