17K45Telegramda ochish
Умидлар ёки ўсиш учун кучли рағбат ҳақида Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан учрашуви олдидан тармоқда ташвиқот ва маъмуриятга яқин каналлар томонидан учрашувда "бомба янгиликлар" бўлиши ҳақида қатор сиздиргилар янгради. Тўғриси, жуда кўп фойдаланувчилар, хусусан мен ҳам ортиқ даражада умидларга берилдик. Масалан, индивидуал солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг буткул бекор қилиниши ва барча учун тенг имкониятлар даври бошланиши эълон қилинишини кутдим мен. Чунки соғлом рақобат муҳитини бузаётган ҳам, солиқ юкини ошираётган ҳам, бюджет дифицитини шунча уринишларга қарамай камайтиришга имкон бермаётган ҳам аслида ўша ярамас имтиёзлар бўлиб қолмоқда. Яна бир умид Протекционизм сиёсатидан воз кечилишини айтилиши билан боғлиқ эди. Иқтисодий ўсиш, фаровонликни ошишини секинлаштираётган, бизнесни глобал тақсимот ва нисбий афзалликлар имкониятларидан маҳрум қилаётган протекционизм зиёнлари борасида ё савол айтилади ёки янги тезислар очиқланади, деган орзу-ҳаёллар йўқ эмасди. Бизнес ривожи учун давлатнинг ихчамлаштириш масаласи жуда муҳим. Ўзбекистонда давлатнинг иқтисодиётга аралашуви ҳаддан зиёд. Бюджет-солиқда ҳам, бизнесда улуши мавжудлигида ҳам ва регуляцияда ҳам. Афсуски, Давлат ҳам катта ўйинчи, ҳам катта ҳакам, ҳам катта тақсимловчи. Шу мавзу ҳам кўтарилиши ва сигналлар керак эди, назаримда. Лекин бизнес миқёсига қараб табақалаштирилган ёндашувларнинг эълон қилиниши жуда муҳим қадам бўлди. Албатта ҳали тўлиқ тафсилотларини билиш учун механизмлар очиқланиши керак. Нима бўлганда ҳам бизнеснинг босқичма-босқич ўсиши, ўсишдан тўхтаб қолмаслиги учун бу қадамлар катта рағбат бўлиши аниқ. Чунки энди ўсиш жазоланмайди, мукофотланади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin