Шу йилнинг январь-сентябрь ойларида биржанинг қурилиш бозори сегментида нархлар барқарорлашуви кузатилмоқда. Хусусан, биржа савдоларига қўйилган 5,4 млн тонна цементдан 4,9 млн тоннаси, яъни 90,2% сотилган.
Қурилиш мавсумининг қизғин пайтида цементнинг биржада шаклланган ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 606-597 минг сўм диапазонида сақланган бўлса, сентябрь ойида цемент учун биржа котировкалари 594 минг сўмгача пасайди. Шундай ҳолат биржанинг қора металл прокати ва қурилиш ойнаси бозорларида ҳам қайд этилмоқда.
Январь-сентябрь ойларида қора металл прокати маҳсулотларининг биржадаги нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8840 минг сўмгача, яъни 3,1%га пасайди. Арматуранинг биржадаги ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 799 минг сўмгача, яъни 2,3%га пасайган.
Манба