16K67Telegramda ochish
Боско маладес! Ҳеч қачон шикоят қилганини кўрмаганман Боскони. Мақсадга эришиш учун ҳамма имкониятларни ишга солади, танишбай, мижозбай, таништанишбай, каналбай усулларини қўллайди, лекин бировни сўкмайди, қарғамайди, лаънатламайди, шикоят қилмайди. Октябрнинг бошида "сув учун тўловни амалга ошира олмаётгани, Сувтаъминотда таниш бор ёки йўқлигини сўраганди, ёрдам беролмагандим. Мана ниҳоят чорасини топибди, балки сизларгаям фойдаси тегиб қолар: "Ўзбекистондаги рақамлаштиришга баъзилар киноя билан қарашади. Ростанам, mygov.uz’дан ташқари (Ягона порталга гап йўқ) кўплаб соҳалар рақамлаштириш деганда паспорт копия ва бошқа ҳужжатларни телеграм орқали қабул қилишни тушунишади. Масалан, ҳозир бўлган вазият. Сувдан қарз бўлиб қолибмиз, тўлай десам, ҳисоб рақам нотўғри дейди. Гугллаб, сувтаъминотнинг ботини топиб, янги ҳисоб рақамни билиб олдим. Аммо барибир тўлаб бўлмади – рўйхатга олинг дейди. Бот орқали рўйхатга қўйиб бўлмади – “Хато”. Яхши, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли рақамлаштириш сиёсати доирасида Сувтаъминотнинг гуруҳ чати очилган экан, ўша ерда биттагина қиз 8700 кишига ёрдам бераяпти экан. Муаммомни ўрганиб, личкага паспорт нусхасини юборишни сўради ва муаммо ҳал! Рости, бу киноя эмас. Сувтаъминотнинг идорасини қидириб топиб, парковкага жой тополмай мошинани “террористчасига” қўйиб, Давлетовдан гап эшитиб, 60+ жононлар билан навбатда туришдан қутулиб қолдим. Бўларкану".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin