Биринчи ва учинчи савдо ҳамкорларимиз валюталари қадрсизланишда давом этмоқда
Долларнинг барча бозорларда мустаҳкамланиши Хитойни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Шу кунларда Хитой юанининг долларга нисоби қарийб 15 йиллик минимумларгача пасайган. Курс шаклланиши Хитой Халқ банки (Марказий банки) аралашувисиз юз бераяпти. Йил бошидан ҳисобга олганда юань долларга нисбатан 13,7%га қадрсизланган. Ҳозирча юань қадрсизланишининг инфляцияга таъсири анча ортда қолмоқда. Сентябрь якунларига кўра Хитойда йиллик инфляция 2,8%ни ташкил этган.
Учинчи савдо ҳамкоримиз Туркияда асосий ставка ўтган куни яна 1,5 фоиз бандига, 10,5%гача пасайтирилди. Лекин доллар/лира жуфтлиги 18,60 атрофида барқарор қолди (йил бошидан бери долларга нисбатан қадрсизланиш 51%). Инфляция сентябрь ойи якунига кўра 83,5%га етган.
Ўзбек сўми курсининг шаклланишида ва қисқа муддатли прогнозларда хитой юани ва турк лирасининг таъсири кўпинча инобатга олинмайди.