16K34Telegramda ochish
Хусусийлаштириш жамоатчилик тарафидан тан олинмаса, унинг натижалари савол остида қолаверади Форум кулуарларида Беҳзод Ҳошимов билан шу ҳақида гаплашиб қолдик. Хусусийлаштириш натижаларини жамоатчилик тан олиши ҳаддан ташқари муҳим. Шаффофлиги, очиқ ва транспарентлиги, кенг рақобатли асосда ўтказилгани бўйича саволлар бўлган хусусийлаштириш натижалари албатта бир муддат ўтиб қайта кўриб чиқилади. Қўшни Қирғизистонни оласизми, Қозоғистонними, Украина ё Молдовами, ҳатто Эски Ўзбекистонни, бунга минглаб мисоллар келтириш мумкин. Ёпиқ келишувлар билан "хусусийлаштириш" эгаси айниқса буни чуқурроқ ҳис қилади. Чунки у ўзини вақтинча ва тайинланган мулкдор эканини, очиқ рақобат шароитида актив аслида қанча туришини жуда яхши билади. Шунинг учун кичик горизонтда иш тутади, самарадорлик ҳақида эмас, қисқа вақтда максимал рента чиқариб олишга ҳаракат қилади. Ёмон хусусийлаштиришнинг яна бир ёмон тарафи у ҳатто сифатли хусусийлаштириш мисолларига ҳам соя солади. Йиллар ҳаммасини ювиб юборади деб ҳисоблаш, жамият зеҳниятидан ўчиб кетишига умид ҳам иш бермайди. 90- йиллардаги Россиядаги хусусийлаштириш бунга мисол. Жамият ҳалигача, гарчи 25 йил ўтган бўлсада, бу масалада ўта қутблашганлар, сиесатчилар реваншизм кайфиятини вақти вақти билан ўз мақсадларида кун тартибига чиқариб туради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin