21K142Telegramda ochish
Энергетик сакраш 2.0 (Кўмирга қайтиш 2) Табиийки, саволлар туғилади. Биринчидан. Бу йўлда тўғри ва рационал қадамларни қўя оламизми ёки ҳозиргидек кўмир импорти қимматлаштирилган ва ИЭСлар орқали пул ўзлаштириладиган бир қўлли схема бўлиб қолаверадими? Дарвоқе, ҳужжатда бирон марта бозор калимаси моҳиятига кўра ишлатилмаган. Нега? Биз бозор томон ҳаракатланамизми ё шундай охири кўринмайдиган фавқулодда режимда яшашда давом этамизми? Иккинчидан. Бир хато доим иккинчи хатони туғдиради. Цемент импортини тўхтатамиз деб қилинган нотўғри қарорлар энди бизни янада қимматроқ тушадиган кўмир импортига рўпара қилмоқда. Заводларни, ишлаб чиқариш циклини кўмирга қайта мослаштириш нархи ҳақидаку гапирмасаям бўлади. Яъни жараён ихтиёрийми ё мажбурийми? Қайсидир ишлаб чиқарувчи бозор нархида газ сотиб олишга ва бозор нархида тўлашга рози бўлса, нега у кўмирга ўтиши керак? Режаларнинг пулдаги қиймати қандай? Нисбий афзаллигичи? Учинчидан. Ҳужжатда импорт кўмирни республика ҳудудида темир йўл транспортида ташишда ташиш масофасидан қатъи назар ўрнатилган тарифларга 50 фоиз чегирма қўллаш кўрсатилган. Лекин бу етарли чора эмас, чунки тарифлар шу чегирма билан ҳам каррасига қиммат. Темир йўллари тарифлари нафақат кўмирга нисбатан, балки барча товарларга нисбатан тафтиш қилиниб, қайта кўрилиши керак. Худо ўзи бизни ҳамма бозорлардан узоқлаштириб, қисиб қўйгани етмагандай, биз протекционизмни дастаклаб, монополистларни қувватлаб яна ўзимизни жазолаймиз. Нега масалан, бир вагон юкни Сариагашдан Тошкентга 25 километрга темир йўлда ташиш Қарағандадан Сариагашга 1400 километрга темир йўлда ташишдан қимматроқ. Ким бундан манфаатдор? Темир йўлларими ё унинг чўнтак ўртамчисими? @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin