Қора халққа йўқ Nexia-3 ишлаб чиқариш мартда ҳам давом этган
Март ойида 1376 дона ёки февралга нисбатан деярли 3 баробар кўп Nexia-3 ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич бўйича Nexia-3 конвейерга эндигина қўйилган қимматбаҳо ва бойларнинг севимлиси Onix (447 дона) ва Tracker'ни (573 дона) ҳам ортда қолдирган.
Onix ва.Tracker учун контрактация қилиш мумкин бўлса-да, қора халқ имкониятидаги Nexia-3 учун контрактация ёпилганига 7 ой бўлаяпти. Ишлаб чиқариш давом этаётган Nexia-3 қай йўл билан, кимларга ва қанақа шартларда сотилаетган жуда қизиқ. Лекин сотувларнинг шаффофлиги масаласига аллақачон қўл силтаб қўйилган кўринади.
Шунчаки маълумот учун, прейскурант нархи 10 минг доллар атрофида бўлган Nexia-3 бозорда энг камида 12,5 минг доллардан пулланмоқда.
- https://t.me/statistika_rasmiy/3498@statistika_rasmiy