20K78Telegramda ochish
Наманган энди Ўзбекистоннинг иккинчи йирик шаҳри эмасми? Ўзбек статистикасига тушуниш жуда қийин. Статистикамиз фойдаланувчиларни исталган кўйга солиши мумкин. 2022 йил 1 октябрь ҳолатига, 2023 йил 1 январь ҳолатига ва ундан аввалги ҳисоботларда ҳам Наманган Ўзбекистонда Тошкентдан кейинги иккинчи йирик шаҳри ўлароқ кўрсатиб келинаётганди. Масалан, 2023 йил бошида Наманган шаҳрида 678,2 минг киши истиқомат қилиши кўрсатилган. Лекин 2023 йил 1 апрель ҳолатига ҳисоботда Наманган йирик шаҳарлар ТОП учлигидан тушиб қолган. Янги ҳисоботга кўра, Тошкентдан кейинги йирик шаҳар бу Самарқанд (575,8 минг киши), учинчи ўринда Андижон шаҳри (470,5 минг киши). Учликдан тушиб қолганига қараганда, ўтган уч ойда Наманган шаҳри аҳолиси камида 100 мингга қисқариб кетган бўлиши керак. Лекин амалда бундай бўлгани йўқку? Шаҳар бус бутун, бўлингани йўқ, қайсидир ҳудуди бошқа ҳудудга қўшиб юборилмади. Балки статистларимиз жўяли бирон жавоб айтишар. Балки хавотирларимиз ўринсиздир.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin