19K41Telegramda ochish
Самарқанд ва Наманган шаҳарлари республика бўйсунувига ўтказиладими? Бундан тўрт ой аввал Самарқанд ва Наманган шаҳарларини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказиш таклиф этилган эди. Таклиф янграган кунларда, кўпчилик қатори, мен ҳам ўйлаган эдимки, икки йирик шаҳар тегишли номлардаги вилоятлар бўйсунувидан чиқади, ўзининг алоҳидалаштирилган бюджетига эга бўлади, ўзининг кенгашларига эга бўлади, ҳокимлари вилоят ҳокими тарафидан эмас, Президент томонидан тайинланади, Сенатга бошқа субъектлар қатори 6тадан (4тадан) сенаторини юборади, вҳк. Яъни Республика субъекти ўлароқ айтайлик, Тошкент шаҳри ё Хоразм вилояти қандай мақом ва ваколатларга эга бўлса, Самарқанд шаҳри ва Наманган шаҳри мақоми ҳам шундай даражага кўтарилади ва 15- ва 16- субъектларга айланади, деб ҳисоблагандим. Чунки, масалан, узоққа бормайлик, қўшни Қозоғистонда Чимкент, Қирғизистонда Ўш шундай, республика бўйсунувидаги шаҳарлар. Туркияда айтайлик, Истамбул, Измир, Бурса каби буюкшаҳарларнинг мақоми шу каби. Самарқанд ва Наманган шаҳарлари билан ҳам шундай бўлади, мақом узвий ва ўлчовли деб ҳисоблашга нимадир халақит қилаётгандек. Биринчидан, аввало бу таклиф яралгандан бери масалага бошқа қайтилмади, иккинчидан, катта бир ҳужжатда бундай режаларнинг ҳарфи ва руҳи ҳам акс этмади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin