23K54Telegramda ochish
Фақат эркин сайловлар аёлларнинг парламентдаги росмана вакиллигини кўпайтиради Келаси йилда бўлиб ўтадиган сайлов-палов тадбири олдидан режалаштирилган сунъий шовқинлар навбати билан давом этмоқда. Аввалига "как в лучших домах европы' методичкасига кўра, партиявий рўйхат асосида парламент таркибини шакллантириш чақириқлари билан демократия-демократия ўйини таклиф этилган бўлса, энди гендер омиллар орқали чиройли фасад ясашга уриниш бошлангандек. Олдинга ўтиб айтиш керакки, бу ғирт "подмена". Демак, таклифларга кўра, энди параламентга номзодларнинг 30 эмас, нақ 40 фоизи аёллардан бўлиши белгиланмоқда. Эътибор берсангиз, шу каби аёлларга нисбатан "марҳаматлар" авторитар ёки тоталитар режимларда кенг авж олган (узоққа бормай, ўзимизнинг совет ўтмишимизга қарасак кифоя). Бу билан гўёки аёлларнинг вакиллиги кафолатланади. Шу ўринда кўп такрорланган позицияни яна қайтаришга тўғри келади: аёлларга нисбатан ҳар қандай дискриминация бу дискриминация, ҳатто позитив деб номлансаям. Агарда парламентга эркин сайловларга изн берилса, бунда мустақил номзодлар иштироки таъминланса, менинг ишончим комил, эркин сайланган парламентда аёлларнинг кўпчилик ёки блокловчи улушдаги иштироки, албатта, таъминланади. Ва бунинг учун ҳеч қандай квоталарга зарурият бўлмайди Позитив дискриминация эса аёлларни барибир таргет, лимит, манипуляция объектига айлантиради. Алалоқибат аёлларнинг зиёнига ишлайди. Биз ўз кўзимиз билан кўрмаяпмизми женсоветларни, тайинлаган депутатка-ю, сенаторкаларни? Уларни 1990 йилдаги биринчи ва охирги марта сайланган парламентнинг депутат аёллари билан солиштириб кўринг. Ёки бугунги ҳокимкаларни Римажон Худойберганова билан таққосланг. Росмана парламент шакллантираётган эркин ўлкаларга қаранг. Халққа ҳисобдор ҳукуматларга қаранг. Уларда аёллар иштироки ва вакиллиги камчилик эмас. Йўқ, қанақадир советча ё шимолийкорейсча квоталар бўлгани учун эмас. Эркин сайловлар бўлгани учун. Чунки эркин дунё аллақачон билади: Эркин рақобат ва тенг имкониятлар шароитида аёллар сифатлироқ қарор қабул қилувчи ва ҳисобдорроқ бошқарувчилардир.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin