19K37Telegramda ochish
"Пул-кредит сиёсатининг овози янада баландроқ жаранглаши лозим" Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов кеча Қозоғистонда ўтган молиячилар Конгрессида чиқишида охирги уч йилда дунё кетма-кет шокларга рўпара келаётганини қайд этиб, айнан шу чақириқлар монетар ва фискал сиёсат, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик муҳимлигини олд қаторга чиқараётганини таъкидлаган. Нурмуратовнинг маърузасида эътиборга молик бошқа фикрлар: “Бугунги кунда нарх барқарорлиги масаласи билан бир вақтда молиявий барқарорлик масаласи ҳам ниҳоятда муҳим аҳамият касб этмоқда”. "Бугун барчамиз инфляцион жараёнларда турғунликни кузатмоқдамиз. 9 фоизлик инфляция прогнозларимиз доирасида бўлишига қарамай, базавий инфляция юқорироқ шаклланмоқда". "Юқори ноаниқлик ва ўзгарувчанлик даврида пул-кредит сиёсати ноаниқлик манбаига айланмаслиги керак. Биз қўйган ҳар бир қадам ҳар томонлама ўйланган, сигналлар эса аниқ ва тушунарли бўлиши керак". "Реал фоиз ставкалари юқори шаклланган даврда, қарорларимизни иқтисодиётга узатилиши (трансмиссияси) самарадорлигини ошириш ставкаларни оширишдан кўра муҳимроқдир". "Бозор иштирокчиларининг иқтисодий фаоллиги тез даромад келтирадиган сегментларда жамланган бўлиб, булар асосан қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидир". “Иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш қувватларини узоқ муддатга оширувчи ва талабни ҳар томонлама қондиришга йўналтирилган тармоқларнинг ўсиши талаб омилларининг ўсиш суръатларидан ортда қолмоқда. Бундай шароитда макроиқтисодий барқарорликка фақатгина инфляцияни пасайтириш орқали эришишимиз мумкин". "Биз қарорларимиз трансмиссияси етарлича бўлмаётганлигини кузатмоқдамиз. Бу биринчи навбатда қондирилмаган талаб ва бозор иштирокчиларининг норационал хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ. Даромадлари чекланган бўлса-да, кредитларга қизиқиш катта, ҳатто юқори фоиз ставкалар шароитида ҳам. Бу ҳолатда макропруденциал чораларини қўлламасликнинг иложи йўқ”. "Биз фискал консолидация зарур деган позицияда қоламиз ва иқтисодий ўсиш даврида мувофиқлаштирилган бюджет сиёсатини жорий қилиш учун пул-кредит сиёсатининг овози янада баландроқ жаранглаши лозим".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin