Пенсионерлар инфляция пасайишига ишонишаётгани йўқ, қолганлар ҳам
Марказий банк инфляцион кутилмалар бўйича чеканкаланган маълумотлар мундарижасини яна кенгайтирди.
Ноябрь ойида ўтказилган сўровларга кўра пенсионерларнинг келажакка нисбатан юқори даражада пессимизми шаклланган. Пенсионерларимиз яқин 12 ойда 15,9%лик инфляция юз беришини кутишмоқда. Аҳолининг биронта қатлами яқин 12 ойда монополистлар ва олигархлар исканжасида қолган Ўзбекистонда инфляция бир хонали кўрсаткичгача пасайишига ишонишаётгани йўқ. Кулранг келажак учун умумий кутилма 13,6%ни ташкил этган.
Ҳудудлар орасида энг ёмон кутилмалар, доимгидек, Тошкент шаҳрида. 15,7%. Тошкент шаҳрида сўролганларнинг қарийб чорак қисми бизни 21% ва ундан юқори инфляция кутаётганини қайд этишган.
Ўртача 3-7 миллион сўм даромад оладиганлар энг оптимист бўлиб турипти. Улар 12,8-13,0%лик инфляция кутишмоқда. Лекин қуйи даромад эгалари ҳам, юқори даромад эгалари ҳам яқин келажакни улардан нисбий қимматчиликда тасаввур этишаяпти.
Ноябрь ойида сўровда иштирок этганларнинг иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши (24%дан 38%гача), коммунал хизмат хизматлар қимматлашиши (36%дан 38%гача) ва нархларнинг сунъий оширилиши (30%дан 31%гача) хавотирлари ошган.
Бизнеснинг нархлар бўйича кутилмалари аҳолиникидан бироз кўтаринкироқ янграётган бўлсада, умумий кулранг трендлар деярли параллел такрорланган.
- https://t.me/centralbankuzbekistan/9110@centralbankuzbekistan