27K181Telegramda ochish
Қудратхўжа швейцариялик, кипрлик ёки гонконглик инвестордан интервью оладими? Шерзодхон Қудратхўжанинг Бойсундан узатаётган репортажларини диққат билан кузатамиз. Самарқанддаги туризм марказида ўтаётган пўрим форумда ўзбек тилида гапирувчиларга кофе берилмаётгани ёки ўзбек замминстрларига ўзбек ОАВлари учун интервью бериш тақиқлангани Муҳаммаджон Обидовдан тортиб Ўзбекистон 24гача бўлган ҳақиқат вазирлигининг дарғалари иштирокида узатилаётган ахборотлар олдида ип эша олмайди. Қудратхўжанинг қўлидаги аппарат шамол қаёқдан эсаётганига қараб чийиллаши ёки чийилламаслиги муҳимбас, чорванинг газдан ўлгани еки ўлмагани ҳам муҳимбас, ҳомиладор аёлларга эмас, қачонлардир конда ишлаган чолларга микрофон тутилганиям муҳимбас, 1983 йилда шунақароқ авария бўлмаганиям муҳимбас, муҳими Шерзодхон ака швейцарияликми, кипрликми ё гонконглик инвестордан интервью олармикан, пудратчи, оператор, лойиҳаловчи, ҳаммаси бирда инвестор балки Шерзодхон ака яратган жонли имкониятдан фойдаланиб бойсунликлардан ниҳоят узр сўрар, таъзия изхор этар, балки жабрдийдалар ва қурбонларнинг оилаларига қуруқ ваъда эмас, рисоладагидек реал моддий ёрдам кўрсатар?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin