16K61Telegramda ochish
Миллион долларлик ҳужжатлар ва миллион одамларга таалуқли ҳужжатлар фарқи ҳақида 13 кун аввал ўзини ўзи банд қилган 60дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилиниши айтилганди. Улар қаторида сартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи, таксист, таржимон, дизайнер ва компьютер дастурчиси кабилар санаб ўтилган. Бунинг учун амалдаги ҳукумат қарорининг мана бу иловасига ўзгартириш киритиш кифоя. Миллионлаб долларлик соққали ишларга келганда керакли кабинетларда 2 соат ичида ҳужжат лойиҳаси пайдо бўлади. Миллионлаб одамларнинг ҳаёти ва кризис пайтида келажакка ишончини тиклаш борасидаги муҳим қарорлар эса кутиб туриши мумкин. Балки бу миллионлаб оддий фуқароларнинг ҳокимият идораларида сайланган ўз вакили йўқлиги туфайлидир? @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin