Шунчаки мулоҳаза қилиш учун
Янги Ўзбекистонда энг тез ривожланган ва ривожланаётган соҳалар бу умумий овқатланиш, чакана савдо ва озиқ-овқат саноати.
Чунки бу соҳаларда вазирлик йўқ, давлатнинг аралашуви йўқ, зараркунанда чиновник йўқ, паразит имтиёзлар йўқ. Лекин эркин бозор бор, кучли рақобат бор, тенг имкониятлар бор, технологик янгиланиш бор, кўламнинг ўсиши бор, ошаётган иш ўрни ва солиқ тушумлари бор. Ҳа, қийинчиликлар ҳам бор.
Шундай экан, ҳалақит берманглар. Бозорбузуқилик қилманглар. Ёрдамингиз шу бўлади.