Канадалик ва америкалик дўстларимиз уларни қонунсевар ва тартибли қилаётган суғурта ҳақида
Канадалик Фарҳоджон:
“Мен 2017 йил машинамни урганман, айб менда бўлган. Ремонтига сарфлаган пулим ҳолва бўлди суғуртам ошганига солиштирганда. Битта авария сабаб 6 йил давомида суғурта учун икки баравар кўп пул тўладим. Ҳисоблаб чиқсам, бу муддат ичида авария сабабли қўшимча қарийб 13 минг АҚШ доллари тўлабман.
Машина ремониям майли, ГАИ жаримаси ҳам. Лекин 6 йил давомида хавфли ҳайдовчилар рўйхатига тушиб қолганим жуда катта суммага айланган”.
Америкалик Фарҳоджон:
“Чора права олишгамас правадан фойдаланишга қатьий бўлиши керак. Тизимли жарима ишга тушмаса миллионта камера қўйилсаям, бу ўлимларнинг олдини олиб бўлмайди.
Жарима баллари ишга тушиши , Суғурта ва милиция баённомаларининг базаси битта бўлиши, ҳайдовчи баенномага ўзгарувчан суғурта тўлаши керак. Кўп қоида бузган кўп тўлайди, аксинча, камроқ қоида бузганни суғурта тўлови йиллар давомида камайиб кетаверади”.