25K81Telegramda ochish
Давлат банкларини хусусийлаштириш навбатдаги марта кечикади (бу ҳам охири эмас) Fitch Ratings агентлигининг базавий сценарийсига кўра, 2025 йилда сотилиши режалаштирилган 3та банкнинг (Алоқабанк, Асакабанк ва ЎзСҚБ) хусусийлаштирилиши яна 1-2 йилга чўзилади. Қайд этилишича, давлат банклари хусусийлаштирилишининг муҳим шарти жаҳон молия бозорларидаги ноаниқликлар фонида Ўзбекистонга “хорижий инвесторлар қизиқишининг барқарор мавжудлиги” ҳисобланади. Давлат банкларининг хусусийлаштирилиши бўйича 7 йилдан бери такрорланаётган риторикага қарамай, амалиётда давлат банклари тобора банкка хос бўлмаган, маъмурий ва юқори хатарли амалиётларга жалб қилинишда давом этмоқда (ҳатто кучаймоқда). Уларнинг сотувга тайёрлашдан аввалги даврда фаол тижорийлашуви, тозаланиши ва активларининг қайта таркибланиши кузатилаётгани йўқ. Муаммоли активлар юқорилигича қолмоқда. Инвестициявий муҳит ҳам кўтаринки эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin