29K148Telegramda ochish
Ижтимоий давлатда давлат стоматологияси бўлмайдими? Давлат ҳеч қачон кирмаслиги ва кетиши керак бўлган бизнес секторлардан кетиши тўғри, лекин ижтимоий неъмат яратиладиган тиббиёт ё таълимдан кетиши, назаримда, тўғри эмас. Бугун хусусий клиникалар бор, дея стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилса, эртага хусусий мактаблар борку, дея давлат мактаблари ҳам сотиладими? Хўп, бозорда хусусий стоматология етарли ва халқимизнинг барча қатламлари даромад қобилияти тўловга лаёқатли деган ишонарсиз ва асосланмаган важ келтирилганда ҳам давлат поликлиникаларининг жуда катта етишмовчилиги мавжудку. Наҳотки уларни сотиш ўрнига давлат ихтиёрида қолдириб профилини ўзгартириш мумкин эмас? Ўзларини реформатор кўришни бошлаган замонамиз ва маконимиз чубайслари ижтимоий давлат эканимизни унутишган кўринади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin