"Давлат улушлари ишончли бошқарувга берилган бўлса, улар ...дастлаб ишончли бошқарувчига таклиф этилади"
Ҳужжат билан шунақа ажойиб тартиб белгиланмоқда. Лекин қонунда ишончли бошқарувчилар учун бунақа алоҳида "дарча" ва имтиёзли "лазейка" йўқ, барака топгурлар. Ким таклиф қилди буни?
Технопаркдан тортиб, иссиқлик электр станцияларигача, Меткомбинатгача ишончли бошқарувга бериш очиқ ва танлов асосидан ўтказилган бўлсаям майлийди. Улар ҳаммаси яширин қарорлар билан ишончли бошқарувга берилганку. Буям майли, айтайлик, эртага GTL завод яширин қарор билан Air Pruducts ва/ёки Saneg'га ишончли бошқарувга бериб, кейин бўғзигача қарзга ботгани ва зараркунандалигини важ кўрсатиб арзонгаровга сопини ўзидан чиқариб топшириб юбориш учун тайёр методичка-ку (бу методичка заправкалар тармоғи ва ФНҚЗни "хусусийлаштиришда" қўлланилмадими?)
Бу ҳаммаси эмас. "Катта тўртлик" туркумига кирувчи баҳоловчи ташкилотларни ... улар билан тузиладиган шартномаларни экспертизадан ўтказмасдан жалб қилиш", "баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи экспертизадан ўтказилиши талаб этилмайди". Ахир булар хусусийлаштириш тажрибасида ва энг яхши практикаларда энг кўп қораланадиган ишларку. Наҳотки "Катта тўртлик" шунга рози?
Репутация, легитимлик ва "ўзбекча хусусийлаштиришнинг" кейинги оқибатлари ҳақида қайғурмай қўйган "хусусийлаштириш оталари" майли, лекин Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қаёққа қараган? Қараяптими ўзи? Халқаро молия институтлари, маслаҳатчилар, кредиторлар нима дейди? Ë улар ўзи билан ўзи оворами?
- https://lex.uz/pdfs/7488164lex.uz
- https://lex.uz/docs/6800515lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/7684@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/5420@the_bakiroo