Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти бошланди
13 июнга ўтар кечаси Исроил Эроннинг бир қанча ҳарбий объектларига, хусусан, ядровий дастури билан боғлиқ маконларига зарба бера бошлаган.
Ҳужумлар оқибатида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони Ҳусайн Саламий ҳалок бўлган. Шунингдек, Эрон қуролли кучлари қўмондони ўринбосари, икки ядрочи олим ва ўн нафар тинч аҳоли ҳам ҳалок бўлгани айтилмоқда. Эрон бунга жавоб қайтаришини билдирган.
Исроил осмони ёпилган. Теҳрон аэропортида қатновлар бекор қилинган.
Исроил армиясига кўра, Эронда бир неча кун ичида 15 та ядровий бомба яратиш учун етарли бойитилган уран мавжуд ва Исроил бу таҳдидга қарши чоралар кўриши керак бўлади.
Газета Исроил ва Эрон ОАВларига таяниб, тезкор маълумотлар тарқатмоқда.
Янги уруш ҳаракатлари фонида олтин 3445 (+65 доллар) долларгача, нефт 78 долларгача (+10 доллар) кескин қимматлаган.