Бизнес учун ер майдонлари сотилиши керак, пора эвазига ажратилмаслиги, қанақадир сиздан угина, биздан бугина шартларда тақдим этилмаслиги лозим.
Шунда бизнес ҳам ютади, давлат (бюджет) ҳам ютади, халқ ҳам.
Ўтган жума куни Оҳангарон туманида 80 сотих жой аукционга қўйилган: дастлабки баҳоси 127 млн. сўмни ташкил этган. Савдолар 5 соатдан зиёд давом этган! Савдолар давомида 135 қадамда нархлар таклифи ошириб борилган ва дастлабки нархдан 7,7 баробар қийматда (985 млн.сўм) савдо ғолиби маълум бўлган.
Мана бу эркакча, очиқ ва соф савдо. Ҳалоли бўлсин!
Ўзини тадбиркор деб айтадиган айрим корчалонлар тадбиркорман деса жаҳлим чиқади. Диққат билан эътибор беринг, улар бутун умр фақат ўзлаштириш билан машғул: бирон марта аукционда ер ё мулк сотиб олмаган, фақат ёпиқ қарорлар ва протоколлар билан мулклар ва ерларни эгаллаб келган, биронта маҳсулоти ёки лойиҳаси бозор учун эмас, сбыт ё госзаказ ёки протекционизм билан таъминланган, улар клептократия томонидан кафолатлангандагина пул қила олади.
Ўзи ёки тепадаги ҳамтовоқлари амалидан кетган куни, протекционизм бекор бўлган куни ва
очиқ бозорда очидан ўлади ёки қоровулликдан бошқасига ярамайди улар.