22K34Telegramda ochish
5%лик инфляцияга ҳеч қачон етмаймиз Ёқилғи бўйича ўтган 3 йил ичида очиқ бозорга бир қадам ҳам яқинлашганимиз йўқ, тили бир монополистлар ва олигархияга бегона бўлган мустақил ва рақобатли ўйинчилар пайдо бўлмади, бозорга яқинлаштирилмади. Юқори суръатда ўсаётган нархлар нафақат истеъмолчиларни таламоқда, иқтисодиётимизнинг минтақавий ва глобал рақобатбардошлилигини ўлдирмоқда. Ёқилғи бозорида рақобат йўқлиги етмагандай, истеъмолчиларнинг охирги умиди —электромобилларга бўлган танлови ва имкониятлари ҳам бошқа бир олигархик гуруҳларнинг манфаатлари учун аёвсиз чопиб ташланди. Агар ёқилғи-энергетика соҳасида тўғридан-тўғри антимонополия чоралари шавқатсиз равишда қўлланилмаса, кириш занжирларидаги маъмурий келишувлар, тил бириктириш ва сунъий концентрацияга қарши жиддий курашилмаса 5%лик инфляцияга ҳеч қачон етмаймиз. Агар нархлар барқарорлигига росмана етишни истасак, олигархат ва монополияга қарши чоралар Миллий ғояга айланиши даркор!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin