5%лик инфляцияга 2028 йилда эмас, ҳеч қачон етмаймиз
Газета Фискал стратегияга кўра, Ўзбекистоннинг 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш муддати 2028 йилгача чўзилиши мумкинлигига эътибор қаратмоқда.
Назаримда инфляцияни пасайтириш борасида яна бюрократик оптимизмга берилишмоқда. Ҳа, 5 фоизлик инфляцияга эришиш бўйича муддатни тўртинчи ва бешинчи марта ҳам чўзиш мумкин. Лекин бундан маъно йўқ.
Таргетга эришилишининг ишлатилмаётган калити монополия ва олигархатга қарши курашишда (айниқса энергетикада). Уларнинг қарор қабул қилишга таъсири ноллаштирилмаса, масофада ушлаш ва қаттиқ тийиб туриш қоидалари ишга тушмаса, барча сегмент ва занжирларда соғлом рақобатни рағбатлантириш устувор сиёсатга айланмаса, шиор ва мақсадлар амалий маъносини йўқотаверади.
4 йил аввал, ҳали таргет муддати бирон марта сурилмай туриб, ўша пайтда айтиш мумкин бўлган тўғри гап айтилганди : "Инфляцияни тийишда асосий эътибор таркибий ўзгаришлар ва концентрациялашувни камайтиришга қаратилиши керак". Лекин бу йўлда биз бир қадам ҳам олдинга ташлаганимиз йўқ. Ташламоқчи ҳам эмасмиз.