Энергия нархларининг иккиламчи таъсирисиз инфляция 5%дан пастга тушган бўлармиди?
Марказий банк ҳисобларига кўра, 2025 йилда умумий инфляция 7,3% экани фонида энергия нархлари таъсирисиз 6,1%ни ташкил этган.
Хизматлар инфляцияси 13,9% ҳолатида энергия таъсирисиз хизматлар инфляцияси 8,7%ни ташкил этган.
2025 йилда озиқ-овқат инфляцияси 5,5%, ноозиқ-овқат инфляцияси эса 5,1%дан иборат бўлган. Лекин биз биламизки, энергия товарларининг озиқ-овқат ва нозиқ-овқат товарларига иккиламчи таъсири ҳам мавжуд. 2025 йил 1 майдан оширилган энерготарифлар, тинимсиз ошаётган бензин ва пропан нархи, метан узилишлари ва сунъий уюштирилаётган дефицитларнинг иккиламчи таъсирини баҳолаш мумкинми? Биз кўп мисол келтирадиган шартли энергободринг нархи ўзи иккиламчи таъсир ҳосиласи. Тасаввур қилинг худди шундай, энергоолма, энергогўшт, энергойўлкира таъсирлари мавжуд.
Агар баҳолаш мумкин бўлса, энергия нархларининг бирламчи ва иккиламчи таъсирисиз инфляция 5%дан пастга тушганми?