Музқаймоқ хорижники бўлса, муаммо энергетикада
Учрашув бир ярим соатдан буён импортчиларнинг муаммоларидан кўра, "импортни муаммо деб кўрсатиш" оҳангида давом этмоқда.
Масалан, дастлабки ярим соат давомида музқаймоққа 30%лик, лекин ҳар бир килограмми учун 0,5 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда аждарҳо бож ўрнатилганига қарамай, импорти ошиб бораётганидан шикоят қилинди.
Божхона қўмитаси раисига кўра, 2025 йилда 15 млн.долларлик музқаймоқ импорт бўлган (асосий импорт Россия, Қозоғистон ва Хитойдан), 1,5 млн.доларлик музқаймоқ экспорт қилинган (асосан Қозоғистонга).
Минглаб километрдан келтирилган хориж музқаймоғи Ўзбекистонда рақобат қилаяптими, демак муаммо ўзимизда, аввало энергетикада. Қиммат ва нобарқарор энергетика бутун бошли секторларимизнинг рақобатбардошлилиги ўлдирди ёки кескин пасайтирди.
Дарвоқе, Қадоқлаш корхонаси газ сўраяпти, ишлаб чиқариши, экспорти тўхтаган. Тадбиркор газ олиш учун Бош вазир ўринбосари ва энергозамминистрга чиқиши қанақадир янги даража. Масала барибир жойида ҳал бўлгани йўқ.