16K47Telegramda ochish
Тунги иқтисодиёт жуда керак Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти пойтахт Тошкентда тунги иқтисодий фаолликни ошириш билан боғлиқ таҳлил ва таклифлари билан бўлишмоқда. Институт тунги иқтисодиёт аҳамиятини хусусан, иқлим ўзгаришлари ва кундузги вақтдаги юқори ҳаво ҳарорати айрим шаҳарлардаги иқтисодий фаолликни кечки ва тунги соатларга кўчаётганлиги билан ҳам тушунтирган. Ўрганишларга кўра, Тошкент шаҳридаги 1 587 та кўнгилочар масканларнинг 1 185 таси (75%) кечки соат 20:00 дан кейин, 1 029 таси (65%) 22:00 дан кейин, 501 таси (31%) соат 00:00 да ҳам ўз фаолиятини давом эттириши аниқланган. Тунги 22:00 дан кейин фаолият юритаётган кўнгилочар масканлар улушининг ярмидан ортиғи гастрономик масканлар ҳиссасига тўғри келади: кафелар – 20,6% (212 та), ресторанлар – 17,3% (178 та), фастфуд – 14,6% (150 та), барлар – 3% (30 та) ва бошқалар. Таҳлилларда Тошкент шаҳридаги кўнгилочар масканлар асосан шаҳарнинг марказий қисмида энг тиғиз тўпланаётгани маълум бўлган. Соат 22:00 дан бошлаб эса шаҳар иқтисодиёти бироз “совиётганини” кузатиш мумкин. Бу вақтга келиб шаҳар тунги иқтисодиётининг ядроси сифатида Яккасарой (131 та) ва Миробод (112 та) туманлари ажралиб туради. Бектемир, Сергели, Янги Ҳаёт туманларида “тунги фалаж зоналар” пайдо бўлаётгани қайд этилган. Учтепа тумани “ётоқ туман” га айланиб бораётгани аниқланган. 164 та автобус йўналишидан 108 таси (2/3 қисми) соат 23:00 гача фаолият кўрсатса, 00:00 гача 56 та йўналишларда автобус қатнови кузатилади. Метрополитени фаолияти эса соат 00:00 гача амалга оширилади. Натижада, шаҳарнинг катта қисми тунги вақтларда жамоат транспорти билан қамраб олинмайди. Тошкент шаҳри бўйича сунъий йўлдош маълумотлари асосида тузилган тунги ёритилганлик харитаси шуни кўрсатадики, ёритиш инфратузилмаси асосан асосий кўчалар бўйлаб етарли даражада жойлаштирилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin