18K40Telegramda ochish
Тунги иқтисодиёт учун тунги ҳоким керакми? Институт Тошкентда тунги иқтисодиётни ривожлантирш учну қатор таклифларни илгари сурган. Уларнинг биринчиси Тошкент шаҳрида 24/7 кўчалар ва кечки хизматлар экотизимини мувофиқлаштириш мақсадида Тунги иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳоким ўринбосари лавозимини жорий этиш билан боғлиқ экани анча баҳсли. Иқтисодиётимизнинг соғлом ва ривожланаётган қайси бир сегментини олманг, муваффақиятнинг омилларидан бири бу ҳокимият ва бюрократиядан узоқлиги билан боғлиқ. Шу маънода тунги иқтисодиёт ривожи учун энг охирида керак бўладиган одам — бу тунги ҳокимдир (ёки замҳоким). Албатта, тунги жамоат транспорти йўналишларини жорий этиш, метрополитени иш вақтини дам олиш кунлари синов тариқасида соат 01:00 гача узайтириш, пиёдалар йўлаклари ва боғлар бўйича тўлиқ ёритишни таъминлаш каби маъмурий ва инфратузилмавий ишларга ҳокимиятнинг қўли керак, бу ишлар амалдаги ҳокимиятнинг нафақат тунги, доимий ва жорий вазифаси ҳам ўзи. Тунги иқтисодиёт учун энг муҳими бу савдо, пулли хизмат нуқталарининг ва бизнес-офисларнинг хабардор қилиш билан иш юритишга ўтиши бўлиши керак. Рухсат олиш эмас, айнан хабардор қилиш. Бўлди. Кафе ё ресторан тунги 3гача ишламоқчими, марҳамат, бу ҳақда ҳокимиятни хабардор қилиш кифоя, тарқатиш пункти, банк офиси ёки дўкон 24 соатлик режимда ишламоқчими, бу тўғрида кириш эшигида пешлавҳада ёзиб қўйишнинг ўзи етарли бўлиши керак. Яъни тунги иқтисодиёт бу фақат алоҳида танлаб олинган кўчалар эмас, иқтисодий фаолият эркинлигининг 24 соатга узайтириш имконияти бўлиши керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin