2020 йил январь-август ойлари Давлат бюджети даромадлари тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди.
8 ой давомида Давлат бюджети даромадлари 82,9 трлн.сўмни ташкил этган. Унинг 63,5 трлн.сўми солиқ идоралари, 14,0 трлн.сўми божхона идоралари ҳисобига тўғри келади ва бошқа даромадлар 8,4 трлн.сўмдан иборат бўлган.
Бундан аввал эълон қилинган 2020 йил 6 ойлик кўрсаткичлар билан солиштирилса, Давлат бюджет даромадлари ўсиши суръати ошиб бораётганини илғаш мумкин. 8 ойлик бюджет даромадларининг қарийб 30%и охирги 2- ой - июль ва августга тўғри келади. Айниқса бошқа даромадлар кескин ўсган: дастлабки 6 ойда 2,4 трлн.сўм даромад қайд этилган бўлса, июль-августда бу кўрсаткич 6 трлн.сўмни ташкил этган.