14K142Telegramda ochish
Келажакдан дараклар 2036 йил. Ўзбекистонда Президент, ҳукумат аъзолари, парламент депутатлари ва ҳокимлар учун даромад, активлар ва харажатларни 2040 йилдан бошлаб мажбурий декларациялаш масаласи ўрганилмоқда. Лойиҳа муҳокамаси давом этмоқда. Сенат раиси лойиҳа янги, янги ва яна янги Ўзбекистонда коррупцияга қарши олиб борилаётган кураш ва ислоҳотлар натижаси эканини алоҳида қайд этди. Раис бу кураш ҳали янги Ўзбекистон эълон қилинган даврданоқ бошланганини, 20 йил аввалги эски Ўзбекистонга қайтиш асло мумкин эмаслигини алоҳида таъкидлади. Қонунчилик палатаси фракциялари раҳбарлари даромад ва активларини декларациялашдан қўрқмасликларини билдирдилар. Сўл пайпоқлар партияси ўнг пайпоқлар партияси билан сайловлар вақтида пайпоқ алмаштириш қоидаси талаблари борасида жиддий баҳсга киришдилар. З вазир ва унинг оила аъзолари таъсисчилигидаги компания амалга ошираётган давлат буюртмалари ўртасида манфаатлар тўқнашуви аниқланмади. Т шаҳри ҳокими назорати остидаги ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, таълим, медицина, транспорт, умумий овқатланиш, меҳмонхона ва банк хизмати билан боғлиқ компанияларнинг монополия экани тўғрисидаги эътирозлар ўз тасдиғини топмади. Коррупцияга қарши кураш агентлиги А вилоятининг Б тумани ҳокими ўринбосари ёрдамчиси билан боғлиқ коррупциоген ҳолат бўйича ўрганишларини давом эттирмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича Республика Прокуратурасига ахборот киритилади. https://t.me/davletovuz/12198

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin