12K66Telegramda ochish
"Қўйлик" ва "Чорсу" миллий ориентирлари Кунига ўнминглаб фермерлар, деҳқонлар, ўртамчи-воситачилар ва пештахта олдидаги сотувчилар мева-сабзавот, гўшт маҳсулотларини сотади. Нима деб ўйлайсиз, бир "Камаз" пиёз ёки бир "Дамас" гўшт нархини қўл ташлашиб, савдолашаётганлар ўлчовни қаердан олишади? Албатта, Қўйлиққа ёки Чорсуга телефон қилишади. Ахир ушбу бозорлар ўнйиллар давомида шаклланган "миллий биржаларимиз"ку. Эсимда, талабалигимизда, арзон, лекин буғи чиқиб турган гўшт олайлик деб "Чорсу"га чиқардик. Ёки "Қўйлиқ"қа сахарлаб бориб, "оптом"дан қоплаб сабзи-пиёзни трамвайга юклаб қайтардик. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартиш вазирлиги йиллар давомида ўзбекистонлик истеъмолчилар ва фермер/деҳқонлар учун маркетплейсга айланган "Қўйлиқ ва "Чорсу" бозорларидаги нархларни кунлик мониторинг қилишни бошлапти. Бугундан ушбу нархлар ҳар куни эълон қилиб борилади. Масалан, бугун Чорсуда Қўй гўштининг "додаси" 70 минг сўм. Қўйликда энг зўр пиёз 1000 сўм, сабзининг бойлар ейдиган хили 7500 сўм. Нархларни мана бу ерда кузатиб боринг.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin