Ижара тўловлари оша бошлайди, лекин энди компенсация олиш мумкин
Олий таълим муассасалари 6 сентябрдан бошлаб анъанавий (офлайн) шаклда бошланиши эълон қилиниши хабари кўчмас мулк бозорида ижара тўловлари нархини ошишига хизмат қилиши табиий.
Ёзда, талаб нисбатан димланган ойларда ижара нархлари бир маромда сақланади, ҳатто пасаяди ҳам.
Сентябрь бошланиши билан ўнминглаб талабалар қўшимча талаб ҳосил қилишади, табиийки нархлар юқорига ўрлай бошлайди.
Амалдаги қоидаларга кўра, талабаларга Тошкентда ижара тўловининг 50 фоизи — БҲМнинг 1 бараваридан ошмаган миқдорда қоплаб берилади. 1 сентябрдан бошлаб бу 290 минг сўм.
Калькуляция қилсак, масалан, 1 хонали квартирани 2 млн.сўмга ижарага олган учта талаба қарийб 870 минг сўм миқдорида компенсация олиши мумкин бўлади.