16K32Telegramda ochish

Muhrim / Муҳрим kanalidan

Беҳзод Ҳошимов "ахборотни сохталаштириш таҳлил сифатсизлигига олиб келади", деб ёзибди. Шу гапдаги "таҳлил сифатсизлиги" деган бирикма ёқди менга. Баъзан расмийлар кўпчиликнинг назарида мантиқсиз бўлган у ёки бу қарор қабул қилса ёки эски бир хатони яна бир бор такрорласа (дейлик, самарасизлиги аён у ёки бу давлат ташкилотини ташкил этса ё қайта ташкил этса), ҳайрон бўламиз-ку, "ия, ғалатими булар?", деб. Шу ерда муаммо таҳлилнинг сифатсизлигида-да. Таҳлил сифатли бўлиши учун ахборот нафақат сохта бўлмаслиги, балки тўлиқ, кўп бўлиши керак. "Газета"да Тошкент ситуацион маркази ҳақида чиққан катта интервьюнинг бир жойида жуда таъсирландим. Марказда, масалан, тез тиббий ёрдам хизмати маълумотлари ҳам қайта ишланаркан — кареталар қаерга боряпти, қанча вақтда боряпти ва ҳоказо. Журналист марказ раҳбаридан: "Тез ёрдамнинг ўз ситуацион маркази бўлса, бу маълумотлар сизларга нега керак?", деб сўраган. Қуйида — мутахассис жавоби: "Биз уларнинг маълумотларини қайта кўчирдик. Уларники — диспетчерлик, бизники эса таҳлил маркази. Барча соҳалар бўйича маълумот тўплаймиз, йўқса шаҳарни қандай бошқарасан? Масалан, биз тез ёрдам кареталарининг маълум бир фоизи мунтазам равишда айнан бир хил манзиллардан бўладиган ёлғон чақирувларга қатнаркан. Нега бундай бўлаётганини аниқлашга киришдик. Маълум бўлдики, бу ёлғон чақирувлар ҳеч кими йўқ ёлғон пенсионерлардан бўларкан. Улар кимдир чой қўйиб бериши, кимдир уларга ғамхўрлик қилиши, улар билан гаплашиб ўтириши учун шундай қиларкан. Биз бундай муаммо борлигини билмагандик. Бу ҳолат қандайдир қарорлар қабул қилиш — масалан, ижтимоий ёрдам хизматини ташкил этиш зарурлиги ҳақида бир сигналдир". Мана шунақанги асосли таҳлилга қарши бир нима дейиш қийин. Бу қайсидир фаолнинг ўз шахсий тажрибаси ва қўпол ҳисоб-китобларига таяниб: "Ёлғиз пенсионерларнинг 80 фоизи тез ёрдамни фақат чой дамлатиш учун чақиради", деб расмийлар назарида "аравани қуруқ олиб қочиши"дан кўра ишонарлироқ. Ишончим комил, агар шундай катта ахборот асосида тайёрланган сифатли таҳлиллар бўлганида эди, эҳтимол, бир неча Чол-кампирлар, Оила ва Маҳалла вазирликлари ўрнига аллақачон битта, бутун Ижтимоий муҳофаза вазирлиги ташкил этилган бўларди. Эҳтимол, бордир ҳам, фақат муҳим эътибордан четда қолаётгандир.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin