17K96Telegramda ochish
Брежнев, Суслов, Черненколар эсингиздами? Қалтираб қолган чоллар қарор қабул қилувчилар сифатида лавозимларда қолиши қандай оқибатлар яратишини собиқ советларнинг охирги ўнйилликларини кўрганлар жуда яхши эслашади. Буни қарангки, бир тўп чолларнинг чекланмаган ҳокимияти қандай ёвузликларга олиб келишини бугунги Россия ҳам кўрсатмоқда. Эсингизда бўлса, шу йил баҳорда ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишни тақиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси эълон қилинган эди. Кўраяпмизки, бу ҳаракатлар мабодо қонун тарзида маъқулланса амалда кўпроқ амалдорлар синфининг пенсия ёшидан кейин ҳам лавозимларда қолишини таъминлашга хизмат қилади. Ўзбекистон аста секин чоллар бошқарувидаги мамлакатга айланади. Янгиланиш, ўзгаришлар, эврилишлар тўхтайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin