Олтин ва мис нархларида яна жонланиш кузатилмоқда
40 кунлик волатилликдан кейин олтин нархлари унциясига 1800+ доллар, мис нархлари тоннасига 8100+ долларгача қимматлади.
Июль ойи бошидаги минимумларда олтин 1680 долларгача, мис 6900 долларгача арзонлаб кетганди.
Олтин нархлари доллар мустаҳкамланишдан тўхтагани, ғазначилик қоғозлари даромадлилиги пасая бошлагани, федерал захира тизимининг ставкани ошириш суръатини секинлаштириши эҳтимоллари фонида яна қимирлаб қолди.
Миснинг нархини белгилаётган асосий омиллар эса ноаниқликлар билан боғлиқ бўлмоқда. Сентябрнинг бошида энг асосий мис ишлаб чиқарувчи давлат Чилида янги Конституция бўйича референдум бўлиб ўтади. Таъсис йиғилиши таклиф этаётган Янги Конституция қабул қилинган тақдирда мамлакат саноатига, хусусан мис билан боғлиқ лойиҳаларда хорижий инвесторларнинг мақоми ва имкониятларини ўзгартиради. Шунингдек, қарор қабул қилиш жараёнининг марказсизлантирилиши юз беради.