18K88Telegramda ochish
Энг бахтсиз мамлакатлардан бири Беҳзод тўғри ёзаяпти. Покистон қилган хатоларни такрорламаслик керак. Ўзи баъзида ўйлаб қоламан. Фаол ва инклюзив ўсиш учун дунёнинг тараққий этган мамлакатлари тажрибасини ўрганиш унча шарт эмас. Покистон, Россия, Туркманистон, Беларусь, Эрон, боринг ана эски Ўзбекистон каби давлатлар йўл қўйган хатоларга йўл қўймасликнинг ўзи кифоя. Хатолар айниқса иқтисодиётда яққол кўринади.. Мустақилликка эришилган йилларда Покистон Ҳиндистондан жон бошига ҳисоблаганда ўртача 2,5 баробар бойроқ бўлган. Ҳозир Ҳиндистондан 1,6 баробар камбағалроқ. Ҳиндистон август якуни бўйича Буюк Британияни қувиб ўтиб дунёнинг 5- экономикасига айланди. Покистон эса бу йил энг йирик 50- экономика рўйхатидан чиқиб кетади. Буям майли. 50 йил аввал Покистоннинг чекка ва қашшоқ ҳудуди ҳисобланган Шарқий Покистон, бугунги Бангладеш 2019 йилда жой бошига ҳисоблаганда ҳам, ялпи ҳисобдаям Покистондан ўтиб кетди ва жуда тез ўсишда давом этмоқда. Бангладеш, прогнозларга кўра, яқин йилларда энг катта 30 иқтисодиёт қаторига киради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin