16K37Telegramda ochish
Турар-жой ва ижара тўловларининг ошишидан хавотирлар учинчи ойдирки фақат кучаймоқда. Расмий статистика эса буни сезаётгани йўқ 2022 йил сентябрда аҳолининг инфляцион кутилмалари 15,2%гача (-0,1%), бизнеснинг кутилмалари 13,8%гача (-0,3%) пасайган. Сентябрь ойидаги валюта курсида кузатилган бироз тебранишлар аҳоли ва бизнеснинг инфляция хавотирларида яна валюта курси ўзгаришини асосий омилга айлантирган. Аҳолининг хавотирларида иккинчи жиддий ўсиш турар-жой ва ижара тўловларининг ошиши билан боғлиқ бўлган. Қайд этиш керакки, мазкур хавотир июнь ойидан буён фақат кучайиб бормоқда. Айтиш керакки, расмий статистика аҳолининг кутилмалари ва реалликни унча тўлиқ ифодалаётгани йўқ. Масалан, расмий статистика бўйича сентябрда турар-жой учун ижара ҳақи атига 1,5%га ошган, ижара ҳақининг йиллик ўсиши эса бор-йўғи 8,6%ни ташкил этган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin