20K168Telegramda ochish
$1000 дан ортиқ валютани ечиб олишда уларнинг келиб чиқиш манбаларини сўраш - комплаенс талабларидан бири Кечаги анжуманда нақд валюта ечиб олиш билан боғлиқ чекловлар сабабига ҳам жавоб берилди. "Рақамларга қарайдиган бўлсак 12,2 млрд доллар пул ўтказмаси келган бўлса, биз 6,5 млрд валюта сотдик аҳолига. Энди тасаввур қилинг канча нақд валюта керак. 2021 йилда олиб келингани қанча эди ва мана бу икки йўналиш бўйича эҳтиёж қанча. Ўша шароитда биз қарийб 7 млрд доллар нақд олиб келиб тижорат банкларига тарқатдик. Регулятор раҳбарининг қўшимча қилишича, авваллари Ўзбекистон Россиядан валютани эркин ва ҳеч қандай шартларсиз олиш имконига эга бўлган, бироқ АҚШ Федерал резерв тизимида жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш бўйича молиявий чора-тадбирлар гуруҳи (FATF) томонидан қўйилган асосий талаблар мавжуд". "Яъни бу жиноий фаолиятдан олинган даромад ёки терроризмни молиялаштиришга хизмат қилувчи ҳолатларни инкор этиш одатда, пул ўтказмалари бу нотовар характердаги валюта операциялари, банк хизматларига кириб бу одатда 1 000 долларгача бўлади. Аввалги учрашувларда батафсил бу пул ўтказмалари ҳажми нимага кескин ошиб кетганлигини 4 та омил билан изоҳлаб ўтган эдим. Бугунги кунга қарайдиган бўлсак 2,2 баробар фақат пул ўтказмаларининг ошганлигини биз пул олиб келишда ишонтиришимиз керак, яъни бу пул ҳақиқий меҳнат муҳожирларининг пули эканлигига ишонтиришимиз керак". "Нью-Йорк ФРБнинг комплаенс-назорат тузилмаси Ўзбекистонга икки марта ташриф буюрди ва маҳаллий банклар томонидан ушбу талабларга риоя этилишини текширди. Агар уларда шубҳа бўлса, эртага қандайдир банкларга нисбатан нақд валютани чиқаришга чекловлар жорий этилиши мумкин".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin