26K117Telegramda ochish
Ўзбекча "хусусийлаштириш" битта мисолда Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра, 2- Заргарлик корхонаси бино ва иншоотлари лотларга бўлинган ҳолда сотилади. Аввалроқ "2-заргарлик корхонаси" давлат корхонасининг бино ва иншоотлари ўн йил муддатга бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида «Фонон» ДИИЧКга бирлаштирилиши, яқинда эса ушбу корхона «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси ихтиёрида экани қайд этилганди. Хўп, нима бўпти дейишга шошилманг. 2019 йил 10 январдаги 16-сонли ҳукумат қарори билан "2-заргарлик корхонаси" ва "1-заргарлик корхонаси" Imperial Jewelry МЧЖ хорижий корхонасига ноль қийматда топшириб юборилганди. Иккита заргарлик корхонасининг текинга топширилиши 20 млн.доллар инвестиция киритиш ва 100та ишчи ўрни яратиш шартларида амалга оширилган. Қачондир инвестиция киритиш ва ишчи ўрни яратиш шартлари Ўзбекистон иқтисодиётига қанчалар зарар келтиргани ҳақида илмий ишлар қилинади. Imperial Jewelry МЧЖ очиқ маълумотларга кўра аллақачон тугатиб юборилган. Лекин у билан боғлиқ ҳукумат қарори ҳалиям кучда. Заргарлик корхоналари билан боғлиқ юқоридаги кейслар ҳам Ўзбекистонда хусусийлаштириш сифати ва оқибатларини кўрсатади. Исталган активни нонейм корхонага текинга бериб юборилиши, кейин қайтиб олиниши, аввал битта, кейин иккинчи паразит давлат уюшмасига топширилиши ва пировардида майдалаб сотиш ҳам эълон қилиниши одатий ҳолга айланган. Буни бугун ёпиқ эшиклар ортида текинга ё бозор нархидан фарқли бўлган келишувлар билан давлат активларини, ҳуқуқларни олаётган ва шунга уринаётганлар ўзлари учун билиб қўйишлари керак: Қандай олинган бўлса, шундай қайтарилади. Мулкдорлик фақат очиқ бозорда пайдо бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin