Коронавирус омили баҳонасида солиқ таътиллари ва кредитлар қайтарилиши бўйича имтиёзларни ким олади, деб ўйлайсиз?
Биринчи навбатда транспорт соҳаси. Ўзбекистон ҳаво йўллари, Ўзбекистон темир йўллари, Тошкентшаҳартрансхизмат ва умуман давлат қарамоғида қолаётган барча паразитлашган транспорт корхоналари янги таътиллар ва имтиёзларга асосий даъвогар бўлади.
Чунки коронавирус уларнинг нўноқлиги, самарасизлиги ва фақат ўзлаштириш методичкаси устига қурилганини оқлаш учун зўр баҳона бўлди. Коронавирус бўлмаганида бошқа важ ва корсонларни ўйлаб топишга тўғри келарди. Идеал шторм, идеал ёнғин қисқаси.
Шунинг учун Ўзбекистон темир йўллари метронинг бутун бошли линиясини тўсатдан ёпиб қўйса, асло ажабланманг.
Ёки автобуслари интервали бусиз ҳам минутлар эмас, соатларни ташкил этадиган Тошкентшаҳартрансхизмат соат 10дан 16гача интерваллар янада узайишини эълон қилса, демак шу вақтда автобуслар умуман бўлмайди дея тушуниб қўяверинг. Пойтахт маъмурияти мақсадига эришди деярли: Тошкент жамоат транспорти ўлдирилган дунёдаги биринчи пойтахтга айланиб бўлди.
Яна қайтараман: коронавирус яқин истиқболимизда нўноқ бошқарув, самарасизлик ва барча ўзлаштиришларни исталганча "списать" қиладиган идеал баҳона бўлади.
@the_bakiroo
- https://t.me/muhrim/984@muhrim
- https://t.me/davletovuz/8145@davletovuz