21K94Telegramda ochish
Ижод вазирлиги ёки Миркомил Холбоевга очиқ хат Миркомил Холбоев Камбағаллик вазирлигига ўтган универсал вазир Мусаевнинг 2,2 млн. ишсиз фуқаро ҳоким ёрдамчилари ёрдамида иш билан таъминлагани ҳақидаги баёнотларига нисбатан эътироз билдириб, таҳлиллар, солиштиришлар келтириб, рақам реалликдан буткул узоқ эканини айтиб хуноби чиқаяпти. Миркомил, ўзбек вазирларининг баёнотлариниям, келтираётган рақамлариниям умуман жиддий олмаслик керак. Масалан, худди шу вазирлик 2022 йил 9 ойида 2,4 млн. ишсиз фуқаро ҳоким ёрдамчилари ёрдами билан иш билан таъминланганини эълон қилганди. Сизнинг принципларингиздан келиб чиқилса, охирги 3 ойда ҳоким ёрдамчилари 200 минг ишчини қаёққа гумдон қилди, деб савол берилиши керак. Бу эса нотўғри. Чунки соғлом ақлга асосланган саволлар абсурдни нормаллаштиради. Ўзбек статистикасига муносабат ишониш ё ишонмаслик нуқтаи назарига қурилмаслиги керак бўлганидек, ўзбек чиновникларининг баёнотларига ҳам ижод маҳсули сифатида қараш керак. Қаранг, қайси вазирни олсангиз, у камбағаллик вазирими, соғлиқни сақлаш вазирими ё олий таълим вазирими, улар ижод қилаяпти. Ижодкорларнинг эса яратадиган маҳсулоти табиат ва жамият қонуниятларига умуман бўйсунмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin