19K47Telegramda ochish
"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига йўл қўйилмайди" Йўқ, сиз ўйламанг, бу қоидалар 2021 йилдаёқ танага ва чўнтакка яқин бизнеслар учун бекор қилинган ва улар учун алоҳида ва махсус тирқишлар қолдирилган. Махсус тирқишлар пайдар пай тақдим этилиб турипти, ўтган йили, бу йил ва энди буёғига янада тезлашиб кетса керак. Сизда қандай билмадим, лекин менга буларнинг барчаси таниш ва ҳатто дежавю ҳам. Чунки ўтган эпохада эркин конвертациядан ёпиқ конвертацияга бўлган йўлнинг бир қисми айнан шундай ўтган. Аввал айрим "хорижий инвесторларга", кейин валютада кредити бор субъектларга, бора бора танланган импортчиларга ва охирига келиб, эринмаган борки, товар ва хизматлари нархини чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғлашга ўтиб бўлганди. Эсингизда бўлса, 2016 йилга келиб, автомобилни валютада сотиб олардик, авиа ва темир йўл билетлари валютада нархланарди, банк ва суғурта хизматлари валютада тарифланарди. Уни буни қўйинг, уй-жой ва ҳатто маиший техника сотувидаги битимлар ва ҳисоб китоблар тўлиқ долларлашиб бўлганди. Пистачи долларга қараб писта нархини ўзгартирарди. Сўм доллардан долларгача қисқа муддатда ва паузада кўриниб қоладиган транзит қоғозга айлантирилганди. Ҳаммаси шунга қараб кетмоқда. Чунки истиснолар фақат кенгайиб боради. Алининг истиноси Валига ҳам керак бўлади. Нарёқда Аҳмад жиян ҳам тамшаниб турипти. Мен-чи деб.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin