37K271Telegramda ochish
Yandex Go тўламоқчи бўлган солиқларини таксистлар бўйнига юкладими? Yandex Go агрегатор ушлаб қоладиган хизмат комиссияси улушини 13,0 фоиздан 14,6 фоизгача кўтарган. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Yandex Go платформасига уланган таксист ҳайдовчилар тармоқларда маълум қилишмоқда. Бундан ташқари Yandex Go'нинг қатор ҳамкор таксопарклари ҳам ўз улушларини 4,0-5,0 фоиздан 5,0-6,0 фоизгача кўтаришган. Келиб чиқадики, 1 декабрдан кейин ҳайдовчи таксистларнинг кўрсатилган хизмат учун оладиган улуши 2,6 фоиз бандигача қисқарган. Демак, Yandex Go ва унинг айрим ҳамкорлари Ўзбекистонда тўламоқчи бўлаётган солиқларининг юкини ҳайдовчиларнинг бўйнига юклаган, қўйган. Яъни, ҳайдовчиларнинг нонини туя қилиш давом этади. Жамоатчилик Yandex Go солиқ тўласин деган талабни қўйганда шундай кўзбўямачиликни сўраганмиди? Рақобат қўмитаси борми ўзи Ўзбекистонда? Раҳбарлари майли, кесилавериб, тилдан қолган, изоҳ берадиган биронта тирик мутахассиси борми антимонополиянинг? Yandex Go'нинг ўзбекистонликларни қақшатишда давом эттириши билан боғлиқ бундай намойишкорона ва циник манипуляцияси индамай қабул қилинадими? Ўзи Солиқ қўмитаси Yandex Go'ни солиққа тортмоқчи эдими ёки такси ҳайдовчиларини?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin