Alisher Рўзиохунов kanalidan
Карантин тугаса, онасини, холасини, амма ва тоғасини кўришга боришини айтиб, баъзилар шеър ўқибди. Биз канал ўқувчиларига бошқача тавсия берамиз: имкон қадар, ижтимоий масофаланинг.
Карантин тугаши хавф ортда қолганини англатмайди. Қолаверса, онлайн мулоқотлар бор, телефон орқали суҳбатда бўлинг. Бу меҳрсизлик эмас, яқинларингиз соғлиғини ҳам ўйланг.
@the_bakiroo тавсиясига кўра, мавжуд маблағларингизни 70га бўлиб, ҳар куни битта бўлакни сарфланг. Пул йўқ бўлса, ишга қайтганда жамғарма қилиб қўйиш ҳақида ўйланг. Ўзбекчилик, борди-келди, кўришиб келишлар қочиб кетмас!