Ёқилғи энергетикасида чўкиш давом этмоқда
Балки бу Россия гази импортини ошириш учун қўлланилаётган махсус дастурнинг бир қисмидир.
Нима бўлганда ҳам, 2024 йил январда газ қазиб олиш қисқариши тўхтамаган ва энди бешинчи йил кетма-кет давом этмоқда. Бундан 5 йил аввал январь ойида ҳозиргидан 1,3 млрд.куб кўп ёки 5,2 млрд.кубдан зиёд газ қазиб олинганини тасаввур қилиш, масалан, ўзи йўқ газга навбатда турган ҳайдовчига ёки ошини пишира олмаётган уй бекасига ҳозир жуда қийин. Гўёки газ қазиб олишни ошириш учун ташқи қарз ва суверен захиралардан йўналтирилган миллардлаб, банки ўнлаб миллиард доллар қаёққа кетганини бугун сўрайдиган одам йўқ.
Шундай қилиб, энергетик чўкиш ҳаттоки 2023 йилнинг кризисли январига нисбатан ҳам давом этади:
Табиий газ қазиб олиш 3 994,6 млн.кубгача пасайган (-317,3 млн.куб);
Нефть 60,5 минг тонна (-4,0 минг тонна);
Кўмир 357,8 минг тонна (-57.2 минг тонна);
Дизель 50,2 минг тонна (-0,3 минг тонна);
Бензин 124,6 минг тонна (-15,0 минг тонна).
Энергетик чўкиш ўз йўлига, ишлаётган саноат корхоналари 68 691 (-25 251)тага, пандемиядан олдинги даражагача камайиб кетганига қарамай, саноат ишлаб чиқаришнинг физик ҳажми ўсиши 16.6%га етган.