23K74Telegramda ochish
Тежаш бу ўчириш деганими? Тошкент туманининг аксарият ҳудудларида истеъмолчилар электр энергияси таъминотидан ёппасига узилмоқда. Туман энергетиклари узилиш сабабларини электр энергиясига бўлган талаб ортаётгани билан тушунтирган (ростиям шу). Вазирликдаги шонли энергетиклар эса "тежамкорлик" ёрлиғи билан ўзлари ҳам балки ишонмайдиган шаблонни такрорлашда давом этишмоқда. Улар эҳтимолки, муаммоларни тан олиб, рост айта олмайдилар, рост айтишни бошлашган куни, балки етти йилдан бери тепа учун тўқилиб, шиширилиб, ишонтирилиб келинаётган мифлар пуфаги ёрилиб, схемалардан қулоқлар кўриниб қолишни бошлайди. Унгача эса ҳаммамиз "тежаш"да давом этамиз. Тежаш - бу ўчириш! Оруэллчасига.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin