Энергетикадаги ёмонлаштирувчи қоидалар ССП ва Адлия вазирлиги маъқулловидан ўтганми?
Ҳаммамиз уйдаги электр сарфини ўлчаш билан овора пайтимиз шонли энергетиклар бизнес учун жазоловчи қоидаларни тасдиқлатиб, амалга киритишга ҳам улгурган.
Вазир Мирзамаҳмудов 30 май куни юридик шахслар учун электр истеъмоли коэффициентларини ошириш режалари ҳақида гапирган. 31 майдаги ҳукумат тасдиқлаган қоидалар билан вазирнинг орзулари тасдиқлаб берилган. Ҳужжат 10 июндан кучга кирган. Тезликни тасаввур қилаяпсизми? Халқ ё бизнес манфаати учун биронта ҳужжат шунақа тезликда кучга кирган бўлармиди?
Энди савол: Шонли энергетикларнинг жазо қоидаларини Савдо-саноат палатасининг Жамоатчилик кенгаши маъқуллаганми, Адлия вазирлиги нима деган? Бизнес учун 100 квт.соатлик соқов лимитни ким ўйлаб топган? Султоновми? Мирзамаҳмудовми? Е Мустафаевми? Бу кабинет зотлари кабинетида қанча электр сарф этишади? Қачон охирги марта биронта дўкон, дорихона е сартарошга киришган?
Ахир бу садомазохист қоидалар ҳатто маъқулланган тақдирда ҳам Ўзбекистон қонунларига амал қилинса, 3 ойдан кейин, 1 сентябрдан кучга кириши керак эдику!