27K60Telegramda ochish
«Метан нархини бозор белгилайди» Газета Ҳукумат сўзчиси Бекзод Ҳидоятовдан иқтибос келтирмоқда: «Давлатнинг нархларни тартибга солишга аралашуви рақобат муҳитининг бузилишига олиб келади. Шу сабабли нархларнинг юқори чегараси бўлмайди, нархларни бозор белгилайди. Рақобат қўмитаси ва Бош прокуратурага нархларни барқарорлаштириш бўйича президент топшириғи берилди. Бу худди нон ва ғалла нархларини либераллаштириш мисолида бўлгани каби амалга оширилади». Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида газ қуйиш шохобчалари учун максимал нарх 3950 сўмдан белгилангани ҳақида маълумот тарқалган эди. Бекзод Ҳидоятов бу ҳақиқатга тўғри келмаслигини, ҳокимликларга бундай кўрсатма берилмаганини таъкидлаган. Ёзилишича, Энергетика вазирлиги, Рақобат қўмитаси ва Бош прокуратура томонидан соҳадаги ўзгаришлар ҳақида алоҳида матбуот анжуманлари ўтказилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin