35K279Telegramda ochish
Бу худди янги ҳоким келиб ҳамма ўрганган бозорни бузишига ўхшайди Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан “Safe Road” иловаси тавсия ва тарғиб қилинмоқда. Ҳамма ўрганган Road24 энди ишламасмуш. Road 24 ва ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхталипти. Бу худди янги ва қўлинг ўргулсин замонда ҳокимлар тайинланиши билан тадбиркор-у, аҳоли ўрганган эски бозорни буздириб, янгисини қурдириш ва ёқадими, йўқми, ихтиёран-мажбуран кўчиришга ўхшайди. Қўйинглар, худобехабар бозор бузади, майли, янги бозор қурмоқчи бўлсанг, унисиям ишлайворсин, бунисиям ишласин, рақобат ва танлов бўлсин дейдиган топилмайди, афсуски (Қўйлиқ бозорининг бузилишидан тортиб, Денов ва Узунгача шу аҳвол). Ҳозир ҳам миллионта эътироз бўлаётган янги Safe Road иловасиям ишлайверсин, Road24 ҳам ишлайверсин, дейдиган бирон соғлом ақл эгаси топилмаганидан ҳайрон бўлманг. Мен ҳатто ҳайрон бўлардим, агар айтайлик, Антикоррупция агентлиги вазирлик ва идораларнинг “илова ясаш ва илова буюртма қилиш” каби антиқа ва ажойиб кейсларига эътибор қаратишни бошласа.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin